Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

UzDaily таҳририяти · 08.07.2026 · 20:00 · 31 views
Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди:

"Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24);

тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).

Автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган санадан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозлаш ТИФ ТН коди ўзгаришига олиб келганда, юқорида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.