Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

UzDaily · 09.10.2025 · 14:15 · 265 views
Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган” асосий талаблар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3684-сон, 08.10.2025 й).

Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

атом электр станцияси блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини ҳисоблаш;

оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;

атом электр станцияси блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;

атом электр станцияси блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг атом электр станцияси блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

xавфсизлик учун муҳим бўлган атом электр станцияси блоки тизимларининг ишончлилигини баҳолаш;

назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;

лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;

лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.

UzDaily · 👁 265 views · 09.10.2025 · 14:15