Анвар Анваров Финляндиядаги World Athletics турнирида ғолиб бўлди
Анвар Анваров Финляндиядаги World Athletics турнирида ғолиб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Анвар Анваров World Athletics — Жаҳон енгил атлетика федерациясининг расмий тақвимига киритилган бронза даражасидаги халқаро енгил атлетика турнирида ғолиб бўлди.
Мусобақа Финляндиянинг Йоэнсуу шаҳрида бўлиб ўтди.
Узунликка сакраш баҳсларида ўзбекистонлик спортчи 7,97 метр натижа қайд этиб, Финляндия вакилларини ортда қолдирган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаль 7,80 метр натижа кўрсатган Калле Салминенга насиб этди. Бронза медални эса 7,64 метрга сакраган Каспер Вехма қўлга киритди.
Мазкур ғалаба Анвар Анваров учун World Athletics расмий тақвимига кирувчи халқаро мусобақалардаги илк чемпионлик бўлди.