Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Анорбанк 50 млрд сўмлик илк облигация чиқаради

UzDaily · 29.04.2026 · 12:30 · 231 views
Анорбанк 50 млрд сўмлик илк облигация чиқаради

Анорбанк 50 млрд сўмлик илк облигация чиқаради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анорбанк Тошкент фонд биржасида оммавий жойлаштириш учун мўлжалланган илк облигациялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди. Эмиссия ҳажми 50 млрд сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор банк кузатув кенгаши томонидан 2026 йил 5 март куни 78 фоиз кворум билан қабул қилинган. Эмиссия 2026 йил 27 апрель куни рўйхатдан ўтказилди.

Тасдиқланган параметрларга кўра, облигациялар бўйича купон даромадлилиги йиллик 22 фоиз даражасида белгиланган. Қимматли қоғозларнинг муомала муддати 1080 кунни ташкил этади.

Умумий чиқарилиш ҳажми ҳар бири 100 000 сўм номинал қийматга эга бўлган 500 000 та облигацияни ўз ичига олади.

UzDaily · 👁 231 views · 29.04.2026 · 12:30