Спорт

Англия ДР Конгони мағлуб этиб, ЖЧ-2026 1/8 финалига чиқди

Англия ДР Конгони мағлуб этиб, ЖЧ-2026 1/8 финалига чиқди
Англия ДР Конгони мағлуб этиб, ЖЧ-2026 1/8 финалига чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англия терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида ДР Конго устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Учрашув АҚШнинг Жоржия штати, Атланта шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўйинда ҳисобни ДР Конго футболчилари очди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Бриан Сипенга гол муаллифи бўлди. Иккинчи бўлимда эса Англия терма жамоаси вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди. Гарри Кейн дубль муаллифига айланиб, 75 ва 86-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур ғалаба Англия терма жамоасига жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига чиқиш имконини берди. Жамоанинг кейинги рақиби Мексика терма жамоаси бўлади. Учрашув Москва вақти билан 6 июльга ўтар кечаси Мехикода бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда ва 19 июль куни якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.