“Андижон-Москва” терюрар поезди қатнови йўлга қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ дан маълум қилишларича Тошкент орқали ўтадиган “Андижон-Москва” терюрар поезди қатнови йўлга қўйилди.
“Ўзтумирйўлтранс” АЖдан хабар беришларича, янги тезюрар поезднинг қатнови 2016-йилнинг 16-декабридан бошланади.
Мазкур йўналиш бўйича рейслар ҳафтасига бир маротаба жума кунлари амалга оширилади. Поезд Андижондан соат 11:10 да йўлга чиқса, Тошкентдан шу куннинг ўзидаёқ соат 18:50 да Москва томон йўл олади.
Поезд Москва шаҳрига уч суткадан сўнг соат 11:15 да етиб келади. Йўлга кетадиган вақт 74 соатни ташкил этади.