Адлия вазирлиги томонидан исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ–1126-сон Қонунига мувофиқ мамлакатимизда исломий банк фаолияти жорий этилди.
Мазкур Қонунни амалга ошириш доирасида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган 10 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилди:
банклар ва банклар гуруҳларида таваккалчиликларни бошқариш тизими;
тижорат банкларининг кўчмас мулк, бошқа мол-мулк ҳамда юридик шахслар устав капиталидаги улушлар (акциялар)ни сотиб олиши билан боғлиқ талаблар;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш;
банкларнинг Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаши тартиби .
Мазкур ўзгартиришлар исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.