Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Адҳам Икрамов Қирғизистон Президенти билан музокара олиб борди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.01.2017 · 15:39 · 323 views
Адҳам Икрамов Қирғизистон Президенти билан музокара  олиб борди
Адҳам Икрамов Қирғизистон Президенти билан музокара олиб борди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адхам Икрамов Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан музокара олиб борди.

Учрашув давомида Алмазбек Атамбаев икки мамлакат ҳукумат делегациялари томонидан ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида томонларни келиштириш бўйича олиб борилаётган ҳамкорликдиги ишлар тўғрисида хабардор қилинди.

Томонлар, шунингдек, икки томонлама ўзаро алоқаларнинг энг устувор йўналишларидаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини мамнуният билан қайд этди.