Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Адҳам Икрамов Давлат бошқаруви Академиясига раҳбар этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 11.04.2017 · 10:27 · 330 views
Адҳам Икрамов Давлат бошқаруви Академиясига раҳбар этиб тайинланди
Адҳам Икрамов Давлат бошқаруви Академиясига раҳбар этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адҳам Икрамов Ўзбекистон Президентининг Ташкилий-кадр масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясига ректор этиб тайинланди.

Мазкур тайинланишгача Адҳам Икрамов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит ҳимояси, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича комплекс раҳбари лавозимида ишлаётган эди.

Адҳам Икрамов Давлат бошқаруви Академияси раҳбари Маннон Алиевнинг ўрнини эгаллади.