Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да дебют ўйинини ўтказади

Беҳзод Ҳожиматов · 25.01.2025 · 23:01 · 563 views
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да дебют ўйинини ўтказади
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да дебют ўйинини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 2025 йилнинг 25 январь куни, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг «Манчестер Сити» клубида дебют ўйинини ўтказади.

У Лондоннинг «Челси» клубига қарши ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Бу ўйин Ҳусанов учун рамзий аҳамиятга эга, чунки у Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчига айланади.

Ҳусанов билан биргаликда мисрлик ҳужумчи Омур Мармуш ҳам «Манчестер Сити» учун дебют ўйинини ўтказади. Ҳар иккала трансфер жамоани муҳим беллашувда кучайтириш мақсадида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов французнинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га 40 миллион евро ва бонуслар эвазига ўтган эди.