Абдулазиз Комилов Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2016-йилнинг 29-сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан Душанбеда музокаралар ўтказди.
Қайд этамиз, Абдулазиз Комилов Тожикистон пойтахтига ишчи ташриф билан келган.
Тожикистон Президенти Матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳолати ва бундан кейинги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар мамнуният билан икки мамлакат ўртасидаги товарайирбошлаш ҳажмлари ошганлигини ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия иши фаоллашганлигини қайд этишди.
UzDaily
·
👁 359 views
·
30.09.2016 · 14:49