Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.09.2016 · 10:39 · 426 views
5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди
5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзтeмирйўлйўловчи” АЖ шуни маълум қиладики, 2016-йил 5-сентябрдан бошлаб янги 60/59 сонли Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб "Ўзбeкистон" йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади.

Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08-05 да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14-05 да етиб боради.

Поезд Андижон вокзалидан соат 15-25 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига 21-25 да етиб боради.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтади.

Поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган : Эконом класс - 45000 сўм, Бизнес класс - 68000 сўм ва VIP класс - 130000 сўм.