Туризм

3,8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Малайзияга борди

3,8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Малайзияга борди
3,8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Малайзияга борди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–февраль ойларида 3 834 нафар Ўзбекистон фуқароси туризм, қариндошларни зиёрат қилиш, таълим ва хизмат сафарлари каби турли мақсадларда Малайзияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сафарлар сони 824 нафарга ошгани кузатилиб, бу ушбу йўналишга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Сафарларнинг асосий қисми туризм мақсадига тўғри келди — 3 617 нафар. Яна 181 нафар фуқаро қариндошларни зиёрат қилиш учун, 30 нафар таълим олиш мақсадида, 6 нафар эса хизмат сафарлари доирасида Малайзияга йўл олган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.