Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

34 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияга борди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 15:05 · 256 views
34 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияга борди
34 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияга борди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил бошидан буён 34 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга ташриф буюрди.

2026 йил бошидан Туркияга 34 634 нафар Ўзбекистон фуқароси борган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Жорий йил январь–февраль ойларидаги ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 минг кишига кўп бўлиб, йўналишга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Сафарларнинг асосий қисми туристик мақсадларга тўғри келган — 28 416 нафар фуқаро сайёҳлик учун Туркияга борган. Шунингдек, 5 364 нафар ўзбекистонлик қариндошларини зиёрат қилиш учун сафар қилган.

Бундан ташқари, 311 нафар фуқаро хизмат сафари билан, 300 нафар ўқиш мақсадида, яна 243 нафар эса даволаниш учун Туркияга йўл олган.