Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга кўпроқ эркаклар ташриф буюрди

UzDaily таҳририяти · 18.07.2026 · 15:30 · 25 views
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга кўпроқ эркаклар ташриф буюрди

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга кўпроқ эркаклар ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 205 та давлатдан 6 565 410 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, хорижий туристлар орасида эркаклар устунлик қилди. Йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 3 627 564 нафар эркак ташриф буюрган бўлиб, бу умумий туристик оқимнинг тахминан 55,3 фоизини ташкил этди. Аёллар сони эса 2 937 846 нафарни ёки 44,7 фоизни ташкил қилди.

Хорижий туристларнинг энг катта қисмини 31–55 ёш тоифасидаги саёҳатчилар ташкил этди. Уларнинг сони 3 390 402 нафарга етди. 56 ёш ва ундан катта бўлган туристлар сони эса 1 307 741 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонга 19–30 ёш тоифасидаги 1 089 647 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. 18 ёшгача бўлган туристлар сони эса 777 620 нафарни ташкил қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон жами 205 та давлатдан туристларни қабул қилди. Бу халқаро туристик оқим географияси кенглигича сақланиб қолаётганини кўрсатади.