Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

2025 йилнинг январь-июль ойларида Франциядан туристлар оқими 25,2 % га ошди

Дилафруз Ниязова · 01.09.2025 · 10:23 · 610 views
2025 йилнинг январь-июль ойларида Франциядан туристлар оқими 25,2 % га ошди
2025 йилнинг январь-июль ойларида Франциядан туристлар оқими 25,2 % га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 15,2 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг нафарга ёки 25,2 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Франция фуқаролари сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат– 13 855 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 703 нафар;

хизмат юзасидан– 591 нафар;

ўқиш – 43 нафар;

тижорат – 17 нафар.