Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

2024 йилда Ўзбекистонда 8,8 миллиард дона тухум ишлаб чиқарилди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.02.2025 · 19:30 · 383 views
2024 йилда Ўзбекистонда 8,8 миллиард дона тухум ишлаб чиқарилди
2024 йилда Ўзбекистонда 8,8 миллиард дона тухум ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил давомида республиканинг барча тоифадаги хўжаликлари томонидан 8,8 миллиарддан ортиқ тухум ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларида айтиб ўтилган.

Ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган: фермер хўжаликлари 1,38 миллиард дона, деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар 5,02 миллиард дона, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар эса 2,41 миллиард дона тухум ишлаб чиқарган.