2016-йилнинг 4-ноябридан бошлаб “Уральские авиалинии” Челябинскдан Тошкентга ўз парвозини бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 4-ноябридан бошлаб “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Челябинск шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ўз парвозини бошлайди. Бу ҳақда “Челябинск” халқаро аэропортининг матбуот хизмати хабар беради.
Россия авиакомпанияси мазкур рейсни 2016-йилнинг 4-ноябридан 2017-йилнинг 24-мартига қадар амалга оширади.
Самолёт Челябинск аэропортидан жума кунлари эрталаб соат 08:35 да парвоз қилиб, Тошкентга соат 10:50да қўнади. Қайтишда эса самолёт “Тошкент” халқаро аэропортидан соат 12:20 да парвоз қилиб, соат 15:35 да Челябинскка қўнади.
Мазкур парвоз 160 нафар йўловчини сиғдира оладиган Airbus A-320 самолётида амалга оширади.