Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

2016 йилда РФдан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,88 млрд. долларни ташкил қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.03.2017 · 11:47 · 432 views
2016 йилда РФдан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,88 млрд. долларни ташкил қилди
2016 йилда РФдан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,88 млрд. долларни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,88 млрд. долларни ташкил қилди, бу эса 2015 йилга нисбатан 20,34%га камдир. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълум қилди.

Мазкур идоранинг маълум қилишича, бу давр оралиғида Ўзбекистондан Россияга $87 млн. доллар ўтказилди, бу кўрсаткич 2015 йилда $357 млн. доллар эди (-75,63%).

Пуллар қуйидаги пул жўнатма тизимлари орқали амалга оширилган: Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, “Колибри”, “Золотая Корона”, “ЛИДЕР”, “Почта России”.