Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

2016-йилда “Газпром” Осиёда 15 млрд куб. метрга яқин газ сотиб олмоқчи

Беҳзод Ҳожиматов · 05.09.2016 · 11:01 · 376 views
2016-йилда “Газпром”  Осиёда 15 млрд куб. метрга яқин газ сотиб олмоқчи
2016-йилда “Газпром” Осиёда 15 млрд куб. метрга яқин газ сотиб олмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилда Россиянинг “Газпром” компанияси Осиёда 15 млрд куб. метрга яқин газ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Газпром Экспорт” компанияси раҳбари ўринбосари Михаил Мальгин хабар берган.

“Биз 15 млрд куб. метрга яқин газ сотиб олмоқчимиз”, - деди у саволга жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 1-январидан бошлаб “Газпром Экспорт” компанияси Туркманистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмини камайтирди ва ўз навбатида Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмини оширди.

Ўзбекистоннинг табиий газини сотиб олиш бўйича келишувга 2015-йилнинг декабрида келишиб олинган эди. Бунда, 2016-йилда Ўзбекистондан сотиб олинадиган табиий газ ҳажми 3,1 млрд. куб. метрдан ошиши мумкин. Мазкур миқдордаги газни “Газпром Экспорт” компанияси ўтган йили Туркманистондан сотиб олган эди.