2-сентябрь дам олиш куни бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Ўзбекистон Президенти 2016-йил 4-сентябрь якшанба дам олиш кунини 2016-йил 2-сентябрь жума кунига кўчирилди. Шунингдек, Ислом Каримов 2016-йил 4-сентябрь якшанба кунини иш куни деб эълон қилди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.