Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Андижонда газ-ҳаво аралашмаси портлади

Дилафруз Ниязова · 12.02.2026 · 10:47 · 245 views
Андижонда газ-ҳаво аралашмаси портлади
Андижонда газ-ҳаво аралашмаси портлади  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, 2026 йил 11 февраль куни соат 23:55 да Андижон шаҳридаги «Нодирабегим» маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлди.

Ҳодиса жойига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етиб келиб, вазиятни шахсий назоратига олди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида ёнғин юз бермаган, қўшни квартиралар ҳам зарар кўрмаган.

Айни пайтда ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда.