11 йиллик таълим тўғрисидаги сўровномалар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади
11 йиллик таълим тўғрисидаги сўровномалар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади

11 йиллик таълим тўғрисидаги сўровномалар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда.

2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг