Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Зомин аэропортида иш вақтинча тўхтатилди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.12.2024 · 22:01 · 473 views
Зомин аэропортида иш вақтинча тўхтатилди
Зомин аэропортида иш вақтинча тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳозирда Зомин аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиши тўхтатди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз.

Зомин аэропортида юқорида таъкидлаб ўтилган ишлар якунланиши ва аэропорт йўловчиларни яна қабул қилишни бошлаши ҳақида хабар берамиз.