Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.01.2025 · 14:30 · 404 views
Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди
Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ тайинлов амалга оширилгани ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Зокир Ишпулатов Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибиятининг бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Унинг янги лавозимидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: сувни белгиланган лимитлар ва жадвалларга мувофиқ етказиб беришни таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, насос станциялари ишини мувофиқлаштириш ҳамда электр энергияси истеъмолини қисқартириш.