Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Zaytun Turizm ноконуний умра зиёрати хизмати учун жаримага тортилди

Беҳзод Ҳожиматов · 12.01.2025 · 20:20 · 664 views
Zaytun Turizm ноконуний  умра зиёрати хизмати учун жаримага тортилди
Zaytun Turizm ноконуний умра зиёрати хизмати учун жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси Zaytun Turizm туристик компаниясини умра зиёратни ташкил этиш бўйича рухсатсиз хизмат кўрсатгани учун жаримага тортди.

Қўмита матбуот хизмати маълумотига кўра, Наманган вилоятидаги мазкур компания фуқароларга умра сафарини тегишли лицензиясиз таклиф қилган.

Аниқланган қонунбузарликлар туфайли компанияга 200 та базавий ҳисоблаш миқдорида жарима белгиланди, бу эса мақола чоп этилаётган вақтида 75 миллион сўмга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси умра сафарларини ташкил этиш ҳуқуқига эга компаниялар рўйхатини тасдиқлаган эди. Рўйхатга Тошкентдан олти, Наманганда уч, шунингдек, Андижон, Марғилон ва Урганчдан бир нечта компания киритилган.

Янги талабларга кўра, умра зиёратни ташкил этувчи компаниялар “Зиёрат” фондига $1 млн маблағ киритиши, Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот билан шартнома тузиши шарт. Бундан ташқари, компаниялар зиёратчиларни тиббий хизмат, овқатланиш ва яшаш жойи билан таъминлаши лозим.