Ёш ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида ғолиб бўлишди

Ёш ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида ғолиб бўлишди

Ёш ўзбек боксчилари Осиё чемпионатида ғолиб бўлишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс жамоаси 15 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида умумий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик боксчилар 27 та медални қўлга киритиб, барча турнир иштирокчилари орасида энг яхши натижаларга эришдилар.

Фаёзбек Норалиев (-37 кг), Жасурбек Хайруллаев (-40 кг), Мансурбек Абдухамитов (-46 кг), Сардорбек Омонбоев (-49 кг), Жавохир Нематжонов (-52 кг), Самандар Журабоев (-64 кг) ва Иброҳим Мирзакаримов (+70 кг) ўз вазн тоифаларида Осиё чемпионлари бўлишди.

Қизлар ўртасида Одина Юсупова (-33 кг), Сарвиноз Зоирова (-35 кг), Зебинисо Абдуллаева (-49 кг), Бахора Махмуджонова (-55 кг), Малика Улуғбекова (-64 кг), Захро Дониёрова (+70 кг) олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медаль соҳиблари: Бобурмирзо Муродов (-55 кг), Абдуллоҳ Каримжонов (-58 кг), Азизбек Эгамберганов (-61 кг), Улмасбек Сатимов (-70 кг), Оминахон Носирова (-40 кг), Муқаддас Зокирова (-58 кг), Шахона Муллажонова (-67 кг), Бархонатбег (-67 кг).

Бронза медалларини Шамшод Комилов (-33 кг), Адизбек Илҳомбеков (-43 кг), Бобур Ниёзов (-67 кг), Сарвиноз Рисқулова (-37 кг), Наргиза Серикбоева (-43 кг) ва Зухра Исмоилова (-61 кг) қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг