Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Япония компанияси Ўзбекистонда ошпазлик ва тил курсларини йўлга қўйди

UzDaily · 10.11.2025 · 17:05 · 208 views
Япония компанияси Ўзбекистонда ошпазлик ва тил курсларини йўлга қўйди

Япония компанияси Ўзбекистонда ошпазлик ва тил курсларини йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Япониянинг Onodera User Run ташкилоти Миграция агентлигининг Халқаро тил ва кўникмалар мактаби базасида ўқув курсини ишга туширди.

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ўқиш жараёнлари билан танишиб, тингловчилар билан дўстона мулоқот ўтказди.

Лойиҳа — жорий йил май ойида Миграция агентлиги делегациясининг Японияга хизмат сафари доирасидаги келишувларга кўра амалга оширилди.

Келишувда, Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлаб, уларни Японияда юқори маошли ишларга жойлаштириш кўзда тутилган.

Биринчи босқич сифатида ошпазлик йўналиши бўйича курс ташкил этилди.

Июнь ойида эълон қилинган танловда 1200 нафар номзод рўйхатдан ўтди ва 40 нафар иштирокчи сараланиб, тайёрлов курсларига жалб этилди.

Эндиликда улар 6–8 ой давомида япон тили ва кулинария сирларини ўрганиб, келаси йил май ойидан бошлаб Японияда меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўладилар.Япония компанияси Ўзбекистонда ошпазлик ва тил курсларини йўлга қўйди

Япониянинг Onodera User Run ташкилоти Миграция агентлигининг Халқаро тил ва кўникмалар мактаби базасида ўқув курсини ишга туширди.

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ўқиш жараёнлари билан танишиб, тингловчилар билан дўстона мулоқот ўтказди.

Лойиҳа — жорий йил май ойида Миграция агентлиги делегациясининг Японияга хизмат сафари доирасидаги келишувларга кўра амалга оширилди.

Келишувда, Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлаб, уларни Японияда юқори маошли ишларга жойлаштириш кўзда тутилган.

Биринчи босқич сифатида ошпазлик йўналиши бўйича курс ташкил этилди.

Июнь ойида эълон қилинган танловда 1200 нафар номзод рўйхатдан ўтди ва 40 нафар иштирокчи сараланиб, тайёрлов курсларига жалб этилди.

Эндиликда улар 6–8 ой давомида япон тили ва кулинария сирларини ўрганиб, келаси йил май ойидан бошлаб Японияда меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўладилар.

UzDaily · 👁 208 views · 10.11.2025 · 17:05