Ўзбекистон

Янгийўлда гемодиализ станциясидаги носозлик бартараф этилмоқда

Янгийўлда гемодиализ станциясидаги носозлик бартараф этилмоқда
Янгийўлда гемодиализ станциясидаги носозлик бартараф этилмоқда / Фото: International Finance Corporation (IFC).

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасида гемодиализ бўлимидаги сув станцияси носозлиги бартараф этилмоқда. Ушбу носозлик станцияни ишга тушириш муддати кечикишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, станцияни ишга тушириш учун зарур маблағлар мавжуд. Айни пайтда мутахассислар марказий бошқарув блокининг дастурий таъминотини қайта созламоқда. Ушбу ишлар якунланганидан сўнг ускунани фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бошқарма, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларда тилга олинган 68 нафар бемор гемодиализ муолажаларини ўз вақтида олаётганини маълум қилди. Уларга Олмалиқ шаҳридаги бўлимда ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалида хизмат кўрсатилмоқда.

Вазият вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти назоратида.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.