Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалаштирилган

UzDaily · 16.04.2018 · 12:01 · 334 views
Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалаштирилган
Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалаштирилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Янгиер шаҳрида 2019-2023 йилларда йилига 300 минг тонна аммиак ва 360 минг тонна карбамид минерал ўғитини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой каби давлатларнинг замонавий технологияларини олиб келиш мўлжалланган. Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади.

UzDaily · 👁 334 views · 16.04.2018 · 12:01