Янги Тошкентда қурилиш объектидаги ёнғин бартараф этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 сентябрь куни Янги Тошкент туманида қурилиш объектининг юқори қисмида қурилиш материаллари ёнди. Ёнғин соат 15:40 да тўлиқ бартараф этилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар 112 тизимига келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни бартараф этишга киришган.
Соат 15:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.