Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хусусий шахсдан мусодара қилинган ноёб ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига ўтказилди

Дилафруз Ниязова · 19.05.2025 · 17:11 · 319 views
Хусусий шахсдан мусодара қилинган ноёб ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига ўтказилди
Хусусий шахсдан мусодара қилинган ноёб ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 май куни Экология вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда хусусий шахсдан мусодара қилиб, камёб ҳайвонларни Тошкент ҳайвонот боғига топширган эди. Улар орасида тахминан икки ойлик Амур йўлбарси ва 7 та питон бор.

Ҳозирда барча ҳайвонлар ветеринарларнинг назорати остида. Уларнинг ҳолати қониқарсиз деб баҳоланмоқда. Йўлбарс мослашув даврини бошдан кечиряпти. Унга қулайлик ҳамда хавфсизлик яратиш учун бор кучимизни сарфлаяпмиз.

Амур йўлбарси —муҳофаза остидаги йўқолиб бораётган тур ҳисобланади. Бундай ҳайвонларни хусусий шароитда боқиш нафақат хавфли, балки қонунга зиддир.