Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хитойнинг Шаньдун провинциясида Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий салоҳияти тақдимот қилинди

Дилафруз Ниязова · 25.09.2025 · 14:02 · 350 views
Хитойнинг Шаньдун провинциясида Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий салоҳияти тақдимот қилинди
Хитойнинг Шаньдун провинциясида Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий салоҳияти тақдимот қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Шаньдун провинциясининг Цзинань шаҳрида бўлиб ўтган қурилиш саноати бўйича Хитой ва Ўзбекистон халқаро форумида иштирок этишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

аньдун провинцияси савдо департаменти томонидан ташкил этилган форум қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, дизайн, архитектура ва муҳандислик тадқиқотларига ихтисослашган 60 дан ортиқ етакчи компанияларни бирлаштирди.

Тақдимотларда Ўзбекистон қурилиш соҳасидаги инвестиция имкониятлари ва лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон делегациясининг тақдимотлари Хитой томонида катта қизиқиш уйғотди. Улар ҳамкорликнинг аниқ механизмлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва Ўзбекистондаги логистика борасидаги саволларига жавоб олдилар.

Иштирокчилар, шунингдек, Цзинань қурилиш материаллари саноат паркига ташриф буюриб, замонавий ишлаб чиқариш линиялари, энергия тежовчи технологиялар, юқори сифатли қурилиш маҳсулотлари билан танишди.