Иқтисод

Хитойнинг 200 га яқин компанияси Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш этади

Хитойнинг 200 га яқин компанияси Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш этади
Хитойнинг 200 га яқин компанияси Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14–16 октябрь кунлари Тошкентда «Хитой — Марказий Осиё (Ўзбекистон) 2026» савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси (CCPIT) хабар берди.

Кўргазмада Хитойнинг 200 га яқин компанияси, жумладан, юқори технологияли корхоналар ва ривожланаётган тармоқлар вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Кўргазма Tashkent International Exhibition Center кўргазма марказининг 3 ва 4-павильонларида ташкил этилади. У ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Тадбир ташкилотчиси — CCPIT. Кўргазма Тошкентда яна бир бор ўтказилмоқда.

Экспозиция Марказий Осиё бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган тўртта ихтисослаштирилган ҳудудга бўлинади. Улар ақлли ишлаб чиқариш, яшил энергетика, истеъмол электроникаси ва хизматлар савдоси йўналишларини қамраб олади.

Кўргазма дастуридан Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари иштирокчилари ҳамда Хитой компаниялари ўртасидаги ишбилармонлик музокаралари, шунингдек, минтақа бозорига бағишланган тармоқ форумлари ўрин олган.

Ташкилотчилар кўргазма доирасида саноат, энергетика, технологиялар ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.