Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбeкистонга келади

UzDaily · 10.11.2016 · 12:49 · 307 views
Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбeкистонга келади
Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбeкистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 12-ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ХХР ТИВ раҳбари билан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.

Хитой делегацияси ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.

UzDaily · 👁 307 views · 10.11.2016 · 12:49