Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналишида юк оқимини кўпайтириш ва ташувларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

Дилафруз Ниязова · 10.07.2025 · 10:50 · 285 views
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналишида юк оқимини кўпайтириш ва ташувларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналишида юк оқимини кўпайтириш ва ташувларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири И. Махкамов "Хитой темир йўллари" давлат компаниясининг бош директори Сюде Сун ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар миллий қўмитаси Хорижий инвестициялар департаменти директори ўринбосари Сзин Син хоним билан музокаралар олиб борди.

Томонлар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳасининг жорий ҳолати ва унинг амалга оширилишининг ҳозирги босқичидаги мавжуд масалаларни муҳокама этишди.

И. Махкамов Ўзбекистон компанияларининг миллий хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланган ҳолда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича субпудрат ишларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Шунингдек, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк оқимини кўпайтириш ва ташишни ривожлантириш мақсадида Қашқар станциясига «экспорт» мақомини беришни тавсия қилди.