Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.03.2017 · 10:42 · 311 views
Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг жорий масалалари, шу жумладан турли даражалардаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.