Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ветеринария тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда маъқулланди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 10:50 · 25 views
Ветеринария тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда маъқулланди

Ветеринария тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Давлат ветеринария назорати такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳасида “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунга ветеринария соҳасидаги асосий принципларни белгилашга, Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг ветеринария соҳасига оид ваколатларини аниқлаштиришга, давлат, идоравий, ишлаб чиқаришдаги ва хусусий ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасини маромига етказишда давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишга қаратилган нормаларни такомиллаштириш, соҳага оид атама ва нормаларни миллий қонунчилик асосида Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари ва нормаларига уйғунлаштиришга алоҳида аҳамият қаратишди.

Мазкур қонун лойиҳасининн қабул қилиниши ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга, давлат ветеринария хизматини амалга ошириш ва унинг устидан назорат қилишда очиқликни таъминлашга, шунингдек соҳадаги айрим талабларни Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.