Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Вашингтонда қишлоқ хўжалиги дронлари бўйича ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 08.11.2025 · 15:03 · 308 views
Вашингтонда қишлоқ хўжалиги дронлари бўйича ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди
Вашингтонда қишлоқ хўжалиги дронлари бўйича ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «С5+1» форматидаги саммит доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов “KAIZEN AEROSPACE” компанияси ижрочи директори Зив Маром билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига дрон технологияларини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар келгусида фермерлар ва аграр соҳага ихтисослашган мутахассислар учун дронлардан самарали фойдаланиш бўйича тренинглар ташкил этишга келишиб олди.

2026 йил мавсумида компания томонидан Ўзбекистонга юк кўтариш қуввати 200–500 кг бўлган, 2 соатгача тўхтовсиз ишлай оладиган дронлар юборилади. Мазкур техника дала шароитида амалда синовдан ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳамкорликни янада кенгайтириш, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.