7
Иқтисод

Uzbekistan Airways Тошкент ва Тель-Авив ўртасидаги рейсларни қайта тикламоқда

Uzbekistan Airways Тошкент ва Тель-Авив ўртасидаги рейсларни қайта тикламоқда
Uzbekistan Airways Тошкент ва Тель-Авив ўртасидаги рейсларни қайта тикламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент — Тель-Авив — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклашини эълон қилди.

Авиаташувчи расмий баёнотига кўра, ушбу санадан бошлаб рейслар одатий тартибда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги парвозлар аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашув билан боғлиқ минтақавий ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашгани сабабли вақтинча тўхтатилган эди.

Ҳозирда вазият босқичма-босқич барқарорлашиб бораётгани сабабли, икки давлат ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.