Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

"UzAuto Motors" ҳар бир акция учун 975 сўмдан дивиденд тўлайди

UzDaily · 16.01.2025 · 13:30 · 491 views
"UzAuto Motors" ҳар бир акция учун 975 сўмдан дивиденд тўлайди

"UzAuto Motors" ҳар бир акция учун 975 сўмдан дивиденд тўлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 январда бўлиб ўтган “UzAuto Motors” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши якунлари бўйича 2024 йил 9-ой бўйича тақсимланмаган фойдадан дивидендлар тўлашга 264,0 млрд сўм (ҳар бир акция учун 975 сўм, яъни бозор нархининг 1,3%) юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тақсимланмаган фойданинг қолган 8,6 трлн сўми тақсимланмаган ҳолда қолди.

Дивидендлар 10 январдан 2025 йил 11 мартгача тўланади. Акциядорлар реэстрини шакллантиришнинг охирги куни 2025-йил 3 январь бўлган.

UzDaily · 👁 491 views · 16.01.2025 · 13:30