Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

UzAuto Motors 7 январь куни Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.01.2025 · 13:08 · 554 views
UzAuto Motors 7 январь куни Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди
UzAuto Motors 7 январь куни Chevrolet Cobalt автомобиллари учун контрактацияни бошлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS va GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланади. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, автомобилларни сотиб олиш бўйича шартномалар фақатгина онлайн платформа орқали расмий сайтда savdo.uzavtosanoat.uz ва UzAvtoSavdo иловасида амалга оширилади.

Мижозларнинг қулайлиги учун Телеграм-бот навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Шунингдек, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим.