Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «UzAuto Motors» АЖ 2025 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаш учун 50,6 млрд сўм йўналтиради, фойданинг асосий қисми — 4,2 трлн сўм — эса компания тасарруфида тақсимланмаган фойда сифатида қолади.
Бундай қарор 2026 йил 30 сентябрь куни бўлиб ўтган «UzAuto Motors» акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қабул қилинди.
Дивиденд миқдори ҳар бир акция учун 187 сўмни ташкил этади. Тўловларни олиш ҳуқуқига тегишли реестрга киритилган акциядорлар эга. T+2 режими ҳисобга олинган ҳолда реестрни шакллантиришнинг сўнгги куни 22 сентябрь бўлган.
2025 йил давомида «UzAuto Motors» бир неча марта фойданинг бир қисмини дивидендлар тўлашга йўналтирган.
Йил давомида тўланган дивидендларнинг умумий миқдори ҳар бир акция учун 6 139 сўмни ташкил этди.