Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

“Universalbank” 2,064 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради

Беҳзод Ҳожиматов · 02.12.2016 · 16:35 · 453 views
“Universalbank” 2,064 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради
“Universalbank” 2,064 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хусусий акциядорлик тижорат банк “Universalbank” 2,064 млрд. сўмлик акцияларни жойлаштиради.

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича Марказ банкнинг акцияларни чиқариши тўғрисидаги қарорини рўйхатдан ўтказди.

Эмиссия доирасида банк ҳар бири 5 минг сўмлик 412 868 дона оддий акция жойлаштиради. Эмиссиянинг умумий қиймати 2,064 млрд. сўмдан ортиб кетади.

Банк маълумотларига кўра, барча акциялар ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилади.