Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркиядан қидирувда бўлган икки шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

UzDaily · 15.06.2026 · 09:50 · 23 views
Туркиядан қидирувда бўлган икки шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Туркиядан қидирувда бўлган икки шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Туркия Республикаси ҳудудида халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Консулхона маълумотига кўра, ушланганлардан бири М. Б. бўлиб, у узоқ вақт давомида Туркияда яширинган ва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбланиб қидирувда бўлган.

Шунингдек, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) бўйича қидирувда бўлган Ж. Б. ҳам аниқланиб, қўлга олинган.

Зарур процессуал тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг ҳар икки фуқаро амалдаги қонунчиликка мувофиқ тарзда ўзбек томонига топширилди.

Ҳозирги вақтда экстрадиция қилинган шахсларга нисбатан ваколатли органлар томонидан тергов ва суд ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UzDaily · 👁 23 views · 15.06.2026 · 09:50