Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркияда қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.12.2024 · 18:43 · 532 views
Туркияда қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Туркияда қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркияда 2020 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида Бош консуллик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 26 яшар Г.Э.ни қўлга олган. У ўғрилик қилишда айбланиб, қидирувга берилган эди.

Қўлга олинган шахс ҳибсга олингандан сўнг Тошкентга депортация қилингани ҳақида хабар қилинди.