Туркия туризми диққат марказида: Анқарада саноатнинг келажаги муҳокама қилинди

Туркия туризми диққат марказида: Анқарада саноатнинг келажаги муҳокама қилинди

Туркия туризми диққат марказида: Анқарада саноатнинг келажаги муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анқара шаҳрида жорий йилнинг 15–16 апрель кунлари “Туркий давлатларда туризмнинг келажагини қайта лойиҳалаш: маҳаллий илдизлардан глобаллик сари интилиш, ижобийлик ва ақлли трансформация” мавзусида халқаро конгресс бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм соҳасига масъул вазирлик ва қўмиталар раҳбарларини бир майдонга жамлади. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳам фаол иштирок этди. 

Конгресс ишида, шунингдек, Венгрия, Озарбайжон, Туркманистон ва Шимолий Кипр вакиллари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев иштирок этди.

Конгресс дастурига мувофиқ “Туркий давлатларда туризмнинг келажаги” мавзусида ташкил этилган сессияда иштирокчи давлатлар вакиллари ўз маърузалари билан қатнашиб, соҳани ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар.

Қайд этиш жоизки, Туркия Республикаси билан туризм соҳасидаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш нуқтайи назаридан ушбу конгресс муҳим аҳамият касб этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг