Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркия Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби

Беҳзод Ҳожиматов · 03.01.2017 · 12:10 · 334 views
Туркия Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби
Туркия Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.