Ўзбекистон

Туркия Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Туркия Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Туркия Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 18-ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 17-ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гулчамбар қўйишди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.