“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ метро учун ойлик йўл чипталарини чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз ахолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016-йил 1-октябрь кунидан кундалик транспорт харажатларингизни иқтисод қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш, эр усти ва эр ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида, ҳозирда амалда бўлган ойлик йўл чипталари:
- N (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) - 60 000 сўм
- Т (талабалар учун – автобус) - 60 000 сўм
- O‘ (ўқувчилар учун – автобус) - 60 000 сўм
- АV (умумий аҳоли учун – автобус) - 120 000 сўм
серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:
- NМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- O‘М (ўқувчилар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- АVМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) - 166 000 сўм
ойлик йўл чипталари жорий этилганини маълум қилади.
Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016-йил 29-сентябрь кунидан сотувга чиқарилди.
UzDaily
·
👁 342 views
·
29.09.2016 · 15:20